17:24 / 12.01.2018
4 968

Давлат сирини ошкор қилган Ўзбекистон фуқароси Санкт-Петербургда ушланди

Давлат сирини ошкор қилган Ўзбекистон фуқароси Санкт-Петербургда ушланди
Россиянинг Санкт-Петербург полицияси ўз мамлакатида давлат сирини ошкор қилишда айбланган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди, деб хабар бермоқда Qalampir.uz нашри.

Аммо, у Россияда полициячилар томонидан бошқа сабаб, яъни мамлакатда бўлиш тартибини бузганлик учун ушланган ва 21 декабрь куни вақтинчалик ушлаб туриш марказига жойлаштирилган. Суд қарорига кўра, бу фуқаро жарима тўлайди ва Ўзбекистонга жўнатилади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари унинг ҳаёти тафсилотларини ўтган пайшанба, 11 январь куни аниқлашган. Полициянинг маълум қилишича, бу ҳуқуқбузар Тошкент вилояти ИИБ талаби билан давлатлараро қидирувга берилган экан. Тошкент вилоят ИИБ бошқармаси ҳам бу тўғрида хабардор қилинган. Ҳозирда бу шахс ҳибсга олинган ва мамлакатга олиб чиқиб кетилишини кутмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлат сирини ошкор қилган Ўзбекистон фуқароси Санкт-Петербургда ушланди