
«Henley & Partners» халқаро компанияси томонидан эълон қилинган виза чекловлари рейтингига кўра, Ўзбекистон 85-ўринни эгаллади. Унга кўра, Ўзбекистон фуқаролари жаҳоннинг 52 давлатига визасиз бориш ҳуқуқига эга, дейилади Xабар нашрида.
Рейтингда Германия етакчилик қилмоқда: унинг фуқаролари қўшимча ҳужжатларни расмийлаштирмасдан 177 давлатга бориши мумкин. Иккинчи ўринда Швеция (176) бўлса, учинчи ўринни Финляндия, Франция, Испания, Италия ва Буюк Британия бир хил натижа (175) билан қайд этилган.
Ўзбекистон фуқаролари визасиз бориши мумкин бўлган давлатлар рўйхати:
Шимолий ва Лотин Америкаси:
Доминика — 21 кун;
Барбадос — 28 кун;
Антигуа ва Барбуда — 1 ой;
Сент-Винсент ва Гренадин ороллари — 1 ой;
Эквадор — 3 ой;
Ҳаити — 3 ой.
Қуйидаги давлатларга боргандан кейин виза очилади:
Боливия;
Ямайка;
Никарагуа;
Мали;
Палау;
Гамбия;
Бурунди;
Кабо-Верде;
Комор ороллари;
Жибути;
Гвинея-Бисау;
Кения;
Мадагаскар;
Маврикий;
Мозамбик;
Того;
Уганда;
Замбия;
Иордания;
Камбоджа;
Лаос;
Ливан;
Макао;
Мальдив;
Непал;
Шри-Ланка;
Сурия;
Таиланд;
Тимор-Лешти.
Африка:
Сейшель ороллари — 1 ой;
Намибия — 2 ой.
Европа:
Россия;
Беларусь;
Арманистон;
Грузия;
Косово — 90 кун;
Молдова — 90 кун;
Украина — 90 кун.
Океания:
Кук ороллари — 1 ой;
Микронезия Федератив Штатлари — 1 ой;
Ниуэ — 1 ой;
Тувалу — 1 ой;
Самоа — 60 кун.
Осиё:
Қозоғистон;
Малайзия — 30 кун;
Туркия — 30 кун;
Қирғизистон — 60 кун;
Озарбайжон — 90 кун. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар