Тошкент вилояти ИИБ Тергов бошқармаси ҳарбий қисмга тегишли бўлган Хантер нима мақсадда олиб қочилганини ўрганмоқда.
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида 9 январь куни тахминан соат 17.35 да шаҳар ИИБга ноодатий хабар келиб тушади. Хабарга кўра, номаълум шахс Олмалиқ шаҳар Амир Темур кўчасидаги 15-уйнинг олдидан автомашина ўғирлаб қочгани аниқланган.
Воқеани ўрганиш жараёнида Тошкент вилояти ИИБ ходимлари ушбу автомашина Вилоятнинг Оҳангарон туманида жойлашган ҳарбий қисмига тегишли эканлигини аниқлашган.
Ҳарбий қисм хизматчиси Собир Баҳодирович Қурбонов бошқарувидаги “УАЗ-Хантер” автомашинасини номаълум шахс номаълум томонга олиб қочиб кетади.
ИИБ томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу автоулов Қуйичирчиқ тумани Тошовул ҳудуди, Дўстлик кўчасидан оқиб ўтувчи ариқ ёнидан топилган.
Автомашинани олиб қочган шахс бошқарувни йўқотган ва автомашинани ағдариб юборгани ҳам аниқланган.
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Олмалиқ шаҳар Репина кўчаси 3-уйда яшовчи, вақтинча ишсиз, 23 ёшли Ҳайдар Бунёдович Бахтиёров томонидан содир этилганлиги аниқланиб, Жиноят процессуал кодекснинг 227-моддаси асосида қўлга олинган.
Тошкент вилояти ИИБ Тергов бошқармасининг “UzNews.uz” га маълум қилишича, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.
P.S Жиноят процессуал кодекс талаби ва тергов сири боис юқорида келтирилган исмлар ўзгартирилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда