Ўзбекистонда фуқаролар ўз ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишларида суд ҳокимияти имкониятаридан тўлиқ фойдалана олмаяпти. Тараққиёт стратегиясида бўлиб ўтган матбуот брифингида иштирок этган Олий суд судьяси Абдил Тўхташев шундай фикрни билдирди.
“Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар бош вазифага қаратилган. Бош вазифа нимадан иборат? Бош вазифа – инсон ҳуқуқлари, эркинлиги ва манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, Ўзбекистонда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқарога муносиб турмуш тарзини таъминлаш, ҳар бир фуқарога ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва руёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитларни барпо этишдир.
Эътироф этиш керакки, бизда ҳозиргача фуқаролар ўзларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда суд ҳокимияти воситаларидан етарли даражада фойдалана олмаяпти”, - деди Абдил Тўхташев.
Унинг фикрича, бунинг асосий сабаблари жамиятда ҳуқуқий маданият ва онгнинг етарли даражада ривожланамагани, суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлашда маълум муаммолар мавжудлиги ҳамда суд кадрларининг президент томонидан қўйилаётган талабларга жавоб бера олмаётганидир.
Тўхташевнинг таъкидлашича, судьяларнинг мустақиллигини таъминлашда жамоатчилик фикри муҳим ўрин тутади.
“Судья қанчалик ҳалол бўлмасин, ўз вазифасига қанчалик масъулият билан ёндашмасин, агар унга халқ ишонмаса бу судда адолат тантана қилиши қийинлашади. Шу сабабли Давлат дастурида келажакда судьяларни тайинлаш, сайлаш тартибини ўзгартириш, такомиллаштириш, жумладан судьяликка номзодларни жойларда муҳокама қилиш ва маҳаллий кенгашларидан номзодлар хусусида фикр ва тавсияларини олиш ҳамда бу таклифларни судьяларни сайлашда эътиборга олиш белгиланмоқда”, - дея Тўхташев давлат дастурида суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларга доир таклифларни изоҳлади.
Унинг маълум қилишича, сўнгги йилларда суд амалиётида ривожланган давлатларнинг илғор тажрибасига асосланган ҳолда “Ҳабеас корпус” институтини янада кенгайтириш доирасида суриштирув ва дастлабки тергов устидан суд назоратини кучайтириш, фуқароларнинг қийноққа солиниши ёки бошқача тарзда қадр-қимматини камситувчи тазйиқлардан ҳимоялаш кафолатларини янада кучайтиришга жиддий эътибор берилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда