11 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари фаолияти таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Унда Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, Президент девони вакиллари, ҳукумат аъзолари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа вазирлик ҳамда идоралар раҳбар ходимлари иштирок этди.
Йиғилиш давомида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори сифатида ишлаб келаётган Абдумалик Жуманов лавозимидан бўшатилган. Ҳукуматдаги KUN.UZ ахборот манбасининг айтишича, бундай ўзгариш дипломатия соҳасида кадрлар тайёрлаш дастурини тубдан ислоҳ қилиш учун бажарилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жуманов бундан олдин Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетида ҳам ректор сифатида фаолият юритганди. Шунингдек, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори ўтган йилдан эътиборан вазир ўринбосари мақомига тенглаштирилганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда