08:30 / 14.01.2018
6 853

Тожикистонликлар Шавкат Мирзиёев ташрифидан нималар кутмоқда? (Видео)

Тожикистонликлар Шавкат Мирзиёев ташрифидан нималар кутмоқда? (Видео)
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида биринчи навбатдаги вазифалар қаторида қўшни давлатлар билан муносабатларни “қайта юклаш”га эътибор қаратди.

Жорий ҳафтада Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповнинг Тожикистонга ташрифи вақтида Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифига тайёргарлик кўриш масалалари билан бирга икки давлат муносабатларини ривожлантиришнинг истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегаралари билан боғлиқ кўплаб масалалар бўйича келишиб олинди. Хусусан, виза масаласида ҳамда Фарҳод ГЭС масаласида келишувга эришилди.

Келишувларга кўра, Ўзбекистон ва Тожикистон яқин кунларда бир қатор ҳужжатлар, жумладан “Фуқароларнинг ўзаро ташрифлари тўғрисида»ги янги ҳужжатни имзолайди.

Қуйида Тожикистондаги медиагуруҳлардан бири пойтахт Душанбе аҳолисига “Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар ривожланишидан биринчи навбатда қандай ўзгаришларни кутмоқдасиз?” деган савол билан юзланди.

Таъкидлаш жоизки, душанбеликларнинг аксарияти икки давлат ўртасида визалар бекор қилинишини кутиб қолишларини айтишган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тожикистонликлар Шавкат Мирзиёев ташрифидан нималар кутмоқда? (Видео)