Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг тезкор ходимлари Ҳарбий прокуратура ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида ҳарбий полигон қурилиши билан боғлиқ тендерда ёрдам бериш учун пул талаб қилган фирибгарни қўлга олди. Бу ҳақда МХХ вакили «Дарё»га хабар берди.
1974 йили Тошкент вилоятининг Пискент шаҳрида туғилган ва айни вақтда Олмалиқ шаҳрида яшовчи, «Композит арсенал строй» МЧЖ раҳбари Ўткир Абдунаимов пудратчи ташкилотлардан бирининг бош директоридан фирибгарлик йўли билан хорижий валютада йирик миқдорда пул олишга ҳаракат қилган.
У Самарқанд вилоятида умумий қиймати 42,5 миллиард сўмни ташкил этадиган ҳарбий полигонни қуриш бўйича ўтказиладиган тендерда ютиб чиқишда гўёки ёрдам бериш эвазига 50 минг АҚШ доллари сўраган.
Айтиш жоизки, бу Ў.Абдунаимов билан боғлиқ биринчи қонунбузарлик эмас. Хусусан, 2016 йилнинг октябрь ойида у юқорида тилга олинган пудратчи ташкилот бош директорининг қариндошларидан бирини алдаши оқибатида, директорнинг қариндоши Сирдарё вилоятида йўл қурилиши жараёнида ўз ишчиларидан 50 миллион сўм қарз бўлиб қолган.
Янги ТошМИ атрофида фирибгар 20 минг АҚШ долларини аванс сифатида олаётган вақтда ушланди.
Ҳозирги пайтда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан Ўткир Абдунаимовга нисбатан Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 211 (Пора бериш)-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас