Кимдир кетма-кет кириб келаётган байрамларни нишонлаяпти, кимлардир эса сессияни. Қишки сессия вақтида талабалар учун яна чопа-чоп бошланди. Имтиҳонлар, айрим фанлар билан боғлиқ муаммолар, албатта, барча талабаларни толиқтиради. Бутун дунёда ана шундай қийин вазиятларда талабаларга омад келтирувчи одатлар мавжуд.
Жумладан, Японияда талабалар ўзлари билан аудиторияга «Kit Kat» шоколадини олишади. Сабаби, бу шоколаднинг номи япон тилидаги «kitto katsu», яъни таржимаси «албатта, ғалаба қозонамиз» номига жуда ўхшаш.
Шунингдек, кўплаб талабалар имтиҳон олдидан китоб ва эслатмаларни бошлари тагига қўйиб ухлашади. Уларнинг фикрича, ҳатто тунда ҳам ўқув жараёни давом этади. Эрталаб эса имтиҳонга кета туриб, айнан ўша китоб ва эслатмаларни ёнига қўйиб олганча йўлакка ўтириб олиш керак. Уларни очиб қўйиш мумкин эмас, акс ҳолда билимлар «учиб кетади».
Россияда авваллари ўнг пойабзалга 5 тийинлик тангани қўйиш одати бўлган. Мана шу танга билан имтиҳонга бориш керак эди. Агарки, йўлда бирорта ҳомиладор аёл учраса, унда ўша аёлдан чипта рақамини сўраш ва имтиҳонда, албатта, ўша рақамни танлаш керак эди. Гарчи кўпчилик ўнг қўлда ёзса-да, имтиҳонга чап оёқ билан кириш, имтиҳон билетини эса чап қўл била танлаш муҳим бўлган. Имтиҳон саволларини ўнг қўлда ёзиш, агар имтиҳон омадли якунланса, ручкани, албатта, сақлаб қўйиш ҳам керак эди.
Қизиқ, бизда талабаларнинг имтиҳон олди қандай одатлари бор? Нима бўлганда ҳам, ўқиш, ўқиш ва мукаммал тайёргарлик орқалигина талаба имтиҳондаги барча қийинчиликларни енгиб ўтиши ва албатта, ижобий натижа билан якунлаши мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас