Офисда ишлаш кўринганидек ва сиз ўйлаганингиз каби осон эмас. Замонавийлик билан жиддий услубни сақлаб қолиш ҳаммага ҳам хос эмас. Ишда катта ёшлилар қатори бўлиб қолмаслик ёхуд ўта замонавий кўриниш билан ҳамкасбларингизни ҳайратга солмаслик учун бугунги тавсияларимизга беэътибор бўлманг.
Шаклсиз костюмлар — керакмас!
Қопсимон, шакли номаълум костюмлар — жиддий услубнинг энг катта «доғ»ларидан бири дейиш мумкин. Кўплаб қиз-жувонлар одатий кунлар учун кўпроқ кийим танлаб, иш учун бир-икки дона либос билан кифояланишни маъқул кўради. Мана шу либос ҳам юқорида таърифлангандай бўлади. Аммо бундай костюмларни ҳар қандай қомат эгасига кийишни тавсия қилмаган бўлардик. Сабаби, улар ҳар бир чиройли қоматни ҳам бузиб кўрсатади.
Бир хил тусдаги костюмлардан кўра, масалан, узунлаштирилган блейзер, шим, кимано услубидаги жакет ва бошқаларга ҳам эътибор қаратинг.
Пойабзал биринчи ўринда
Пойабзал образни тўлиқ қила олади. Агар у тўғри танланган ва ўзингизга мос бўлса. Ишга фақатгина баланд пошнада келиш шарт эмас. Классик «қайиқча», лоферлар ва бошқа эркаклар услубидаги пойабзаллар ҳам офис услубига мос келади.
Кўпроқ ранг
Оқ ва қора рангдаги кийим — бу мактаб формаси. Аммо шундайин ранглар уйғунлиги талаб этилаётган бўлса (баъзи ишхоналарда шундай талаб қўйилади), унга бошқача ранглар билан ўзгача кўриниш бериш ҳам мумкин.
Биз сизга ёрқин пушти билан «қувноқ» комбинация яратиб олишни тавсия қилмаяпмиз. Аммо ортиқча ёрқинликлардан холи ранглар ажойиб танлов ва у гардеробингиздан муносиб ўрин олади. Ҳа, айтганча, кулрангни ҳам унутманг. Бу рангнинг тўғри танлангани доим кўркам ва бежирим кўрсатади.
Шаклсиз трикотажлардан воз кечамиз!
Умуман олганда, ишга жиддий услубда кийинган маъқул. Шу боис ҳам шакли тушунарсиз, шу билан бир қаторда осилиб турадиган либослар офисга тўғри келмайди. Бундан ташқари, мазкур либослар қоматингизни яхшигина бузиб кўрсатади.
Ўзингизга қарашни унутманг!
Офисда нафақат ўзингизни, балки либосларингизга эътибор беришингиз ҳам жуда муҳим. Вазифангиз қанчалик масъулиятли бўлмасин, раҳбар ҳам ходимнинг кўринишига катта эътибор қаратади.
Нейтрал пардоз ва турмак
Ҳар куни чапланиб бўяниб олиш, лак билан қотириб қўйилган турмак ҳам ёшингизга ёш қўшиши шубҳасиз.
Тақинчоқларни тўғри танланг
Офис жиддийликни талаб этгани боис, ҳаддан кўп тақинчоқ тақиш ярамайди. Шу билан бир қаторда улардан буткул воз кечиш ҳам тўғри эмас. Яхшиси, озгина ва созгина, қоидасига амал қилиб, безаклардан фойдаланинг.
ХОЛИДА тайёрлади.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда