6 161
«Twitter» фойдаланувчиларининг шахсий ёзишмаларини «катта ака»лар ўқий олиши тасдиқланди
«Twitter» сервисининг айрим ходимлари фойдаланувчиларнинг шахсий ёзишмаларини кузатиб боргани учун ойлик олади. Ижтимоий тармоқ вакилларининг таъкидлашича, бу каби имконият фақатгина «чекланган миқдордаги ходимлар»га тақдим этилган. Бу ҳақда «Xabar.uz» маълум қилди.
«Биз шахсий ёзишмаларни мунтазам кузатмаймиз. Айрим ходимларгина қонуний мақсадлар йўлида бу каби имкониятга эга ва биз улардан жуда қатъий талаблар асосида фойдаланамиз», — дея баёнот берган «Twitter» вакили.
«Project Veritas» ташкилоти томонидан «Twitter» ходимларининг имкониятларига бағишланган видеолавҳа намойиш қилингач, сервис вакили шундай баёнот билан чиқишга мажбур бўлди.
«Twitter»нинг тармоқ хавфсизлиги бўйича мутахассиси Клей Хейнс ҳар қандай фойдаланувчининг шахсий ёзишмаларини ўқишга ёрдам берадиган махсус кодлар мавжудлиги ва юзлаб ходимлар уларни ўқигани учун пул олишини айтгани яширин камерага тушган ва бу видеолавҳа «Project Veritas» томонидан тарқатиб юборилган.
«Twitter» ушбу роликка расман муносабат билдирди ва бу каби текширишлар фақатгина суднинг талаби билан амалга оширилишини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳарбий хизматдан қочган 30 дан ортиқ украиналик чегарани кесиб ўтишга уриниб, ҳалок бўлди
Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди
Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми?
Турк сериаллари юлдузи Демет Ўздемирнинг Истанбулдаги шинам вилласига саёҳат
Украина 300 мингта дрон сотиб олиш учун пул ажратади
Соф қуйма олтин сотаётган шахслар қўлга тушди
Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди