
Шайхонтоҳур туман ИИБга 16 январь куни соат 13:45 да келиб тушган хабарга кўра, Кўксарой кўчасида яшовчи 1962 йилда туғилган аёл ўз келини томонидан калтакланган.
Тошкент шаҳар ИИББнинг “UzNews.uz”га хабар беришича, 2018 йилнинг 16 январь куни Шайхонтоҳур туманида оилавий жанжал юзага келган.
Воқеани ўрганиш жараёнида ИИБ ходимлари ҳақиқатдан ҳам фуқарога ўз келини томонидан тан жароҳати етказилган бўлиб, фуқарога шу куни тиббий ёрдам ҳам кўрсатилгани аниқланган.
Келини томонидан калтакланган қайнонага қон босими ошиши ташхиси билан амбулатор ёрдам кўрсатилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар