20:43 / 18.01.2018
6 243

Қозоғистон президенти Шавкат Мирзиёевга ҳамдардлик билдирди

Қозоғистон президенти Шавкат Мирзиёевга ҳамдардлик билдирди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёевга Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида автобуснинг ёниб кетиши оқибатида Ўзбекистон фуқароларининг фожиали равишда ҳалок бўлгани юзасидан ҳамдардлик телеграммасини йўллади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда

“Оғир қайғуга ҳамдардман, Қозоғистон халқи ва ўз номимдан ҳалок бўлганларнинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман. Жабрланганларнинг тезроқ соғайиб, ўз оиласига қайтишини тилайман”, дейилган телеграммада.

Бугун, 18 январь куни маҳаллий вақт билан соат 10:30 да Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида Самара – Чимкент йўлида йўловчи автобуси ёниб кетди. Бу автобусда 55 йўловчи ва икки ҳайдовчи бўлган. Фожиада фақат 5 киши тирик қолган. Оммавий ахборот воситаларида ҳалок бўлганларнинг барчаси ўзбекистонликлар экани айтилмоқда. Ҳозирча марҳумларнинг шахси аниқланмади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қозоғистон президенти Шавкат Мирзиёевга ҳамдардлик билдирди