Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг қизи Шаҳноза Мирзиёева янги ташкил этилган Мактабгача таълим вазирлиги тизимида иш фаолиятини бошлади. Бу ҳақда вазирлик расмиий сайтида хабар берилган.
Маълум қилинишича, Шаҳноза Шавкатовна вазирлик тизимида Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари сифатида ишламоқда. Бундан аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 декабрь куни ўтказилган мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни таҳлил қилиш ва истиқболдаги вазифаларни белгилаб олишга бағишланган видеоселектор йиғилишида иштирок этган Шаҳноза Мирзиёева вазир Агрепина Шин ҳамда унинг ўринбосарлари қаторидан жой олганди. Ушбу видеоселектор йиғилиши «Ўзбекистон» телеканали орқали намойиш этилган.
Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбарининг жорий йил 30 сентябрдаги «Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида соҳа олдидаги долзарб вазифалар ва устувор йўналишлар белгилаб берилганди. Ўша куни қабул қилинган Президент қарорига асосан бу соҳада алоҳида вазирлик – Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилган.
Мактабгача тарбия таълим тизимининг бирламчи ва энг муҳим бўғини ҳисобланади. Соғлом генофондни, етук кадрларни тарбиялаш, аввало, шу тизимдан бошланади.
Бироқ шу пайтгача бу тизим ривожланишдан ортда қолган эди. Охирги 20 йил давомида давлат тасарруфидаги мактабгача таълим муассасалари сони 45 фоизга камайган. Оқибатда мактабгача ёшдаги болаларнинг 33 фоизи боғчаларга қамраб олинган, холос. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади