08:04 / 19.01.2018
8 930

Энг кўп ОИТСга йўлиққан никоҳланувчи ёшлар Ўзбекистоннинг қайси ҳудудига тўғри келади?

Энг кўп ОИТСга йўлиққан никоҳланувчи ёшлар Ўзбекистоннинг қайси ҳудудига тўғри келади?
2017 йилда Ўзбекистонда 306 197 та никоҳ қайд этилди. Бу кўрсаткич 2016 йилга нисбатан 31 149 тага ёки 11 фоизга кўп демакдир. Адлия вазирлигининг ФҲДЁ соҳасидаги таҳлиллари натижалари шундан далолат бермоқда.

Таъкидлаш жоизки, энг кўп никоҳ Самарқанд вилоятида қайд этилган бўлиб, ушбу вилоятда 2017 йилда қайд этилган никоҳлар сони 38 308 та (12,5 фоиз)ни ташкил қилди. Кейинги ўринларда Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари келтирилган бўлиб, уларнинг 2017 йилги кўрсаткичлари 33 922 (11 фоиз) ва 31 767 та (10,4 фоиз)ни ташкил қилган.

Никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтишида энг кўп ОИТС касаллигига йўлиққанлар Тошкент шаҳрида қайд этилган - 115 (22 фоиз). Ундан кейинги ўринларда Тошкент ва Андижон вилояти келтирилган - 69 та (13,2 фоиз). Самарқанд вилоятида эса 68 (13 фоиз) шундай ҳолат қайд қилинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энг кўп ОИТСга йўлиққан никоҳланувчи ёшлар Ўзбекистоннинг қайси ҳудудига тўғри келади?