21:01 / 19.01.2018
5 870

Психиатрлар: «Телевизор томоша қилиш инсон руҳий тизимини издан чиқаради…»

Психиатрлар: «Телевизор томоша қилиш инсон руҳий тизимини издан чиқаради…»
Москва бош психиатри, Россия пойтахтидаги Н.А.Алексеев номли 1-сонли руҳий хасталиклар шифохонаси бош врачи Георгий Костюкнинг айтишича, телевизорга узоқ вақт тикилиб ўтириш, мияни керак-нокерак ахборотларга тўлдира бориш яхшиликка олиб келмайди. Инсон охир-оқибатда руҳий хасталикка чалинади.

— Биз барчага, — дейди Костюк. — Телевизор орқали бериладиган даҳшатли, аянчли, одамни қайғуришга, асабийлашишга мажбур этувчи ахборотлардан, фильмлар, кўрсатувлардан нари бўлишни маслаҳат берамиз. Бунинг ўрнига интернет орқали дўстлар билан мулоқот қилганингиз дуруст. Янги хоббилар ўйлаб топинг. Стрессдан иложи борича нарироқ бўлишга интилинг…

Костюкнинг айтишича, юқорида айтиб ўтилган гаплар ҳамкасблари билан ҳамжиҳатликда олиб борилган тадқиқотлар давомида ўз исботини топган ва алоҳида мақола кўринишида нуфузли журналларда чоп этилган. Яна шуни таъкидлайдики, дунёдаги ҳар ўн одамнинг бир нафари албатта руҳий хасталикдан азоб чекади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Психиатрлар: «Телевизор томоша қилиш инсон руҳий тизимини издан чиқаради…»