23:22 / 20.01.2018
5 985

Энг катта бойлик...

Энг катта бойлик...
Муштипар, ёлғиз она ҳаётидан нолимайди. Фақирликда яшашса ҳам, соғ-саломат юргани учун Яратганга беадад шукр айтади. Кўзининг нури, ҳаётининг қувончи, ишонган тоғи – ўғли омон бўлса, бас.

Она-бола экваторга яқин ўлкаларнинг бирида яшашади. Йил бўйи қурғоқчилик. Фақат ёмғир мавсумидагина сув сероб бўлади. Онага марҳум эридан биргина уй мерос қолган, холос. Унинг ҳам томи йўқ, ўзи эски, таъмирталаб.

Фарзанди туғилганидан буён тўрт йил қурғоқчилик бўлиб номигагина ёмғир ёққан эди. Эрталабдан онанинг кўнгли ғаш, чеҳраси маъюс тортди: осмонни булут қоплаганди. Шамол тўхтаб, ёмғир шаррос қуйди. Момақалдироқ овозидан чўчиб уйғонган жажжи болакай онасининг пинжига кириб, меҳр билан маҳкам қучоқлади.

Она бошдан-оёқ ивиди. У ўзидан эмас, кўпроқ боласининг шамоллаб қолишидан хавотирда эди. Муҳтож бўлишса ҳам, она ўғлига гўзал тарбия берган, борига қаноат қилиб ҳаёт кечиришга ўргатганди. Вазиятдан чиқиш учун атрофига синчиклаб қаради. Ёғоч эшикни жойидан кўчирди-да, деворга қия қилиб тиради ва ўғли билан эшик остига беркинди. Шунда болакайнинг кўзлари порлади, гўзал одобини намоён қилди, самимият билан: “Ойижон, яхшиям эшигимиз бор. Эшиги йўқ одамлар ёмғир ёққанда нима қилишар экан-а?” деди. Она ўғлига жилмайиб қаради: “Аллоҳ меҳрибон, болам”.

Икковлари ёмғирга термулганча Аллоҳнинг марҳаматидан қувонишди.
Мақсудали Қосимов,
Хўжаобод тумани
“Еттичинор” жоме масжиди имом-хатиби

Манба: irfon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энг катта бойлик...