Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида кўча “авторитети” оғир жиноятлари учун узоқ муддатга қамалди, деб ёзади 1news.uz сайти.
“Ҳуқуқ” газетаси хабарига кўра, савдогар оилада вояга етган йигит тўқликка шўхлик қилиб, ўзини “авторитет” сифатида тан олишлари учун “кўча кўзир”лари билан муштлашиб юрган.
Шунингдек, худди хорижнинг жанговар фильмларидаги каби қурол сақлаб, енгил машинада кезиб, бар, ресторанларда вақтичоғлик қилишга одатланган.
Исми ошкор этилмаган йигит 16 калибрли “ИЖК” русумли милтиқда отишма содир этиб, бир кишини оғир яралаган, яна бир ватандошни пичоқлаган. Бир муддатда Тошкентда қочиб юрган. Зўравонлик билан теварак-атрофдагиларга ҳукмини ўтказмоқчи бўлган “авторитет” қўлга олиниб, узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилгани хабар қилинган.
Жиноий ишга оид бошқа тафсилотлар очиқланмаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади