Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан сохта ЙҲХБ ходими аниқланди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди.
20 январь куни соат тахминан 14:30ларда, пойтахтимизнинг Сергели туманида жойлашган «Сергели» ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙҲХБ ходимларига, ўзининг фуқаролик бурчини бажарган шахс мурожаат қилиб, Бинокор кўчасидаги автомобиль йўлида автомашина ҳайдовчиларини тўхтатиб, уларнинг ҳужжатларини текшираётган ЙҲХБ ходими унда шубҳа уйғотганини маълум қилган.
Мазкур хабар асосида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари юқорида кўрсатиб ўтилган жойга борган вақтларида, ҳақиқатдан ҳам фуқаро Азизбек Аширалиевич Рузиматов, ички ишлар органи ходимлари хизмат кийимида, гўёки ЙҲХБ ходими сифатида автоуловларни тўхтатиш билан шуғулланаётгани аниқланган.
Шубҳали шахс текширилган вақтда, у аслида ЙҲХБ ходими эмаслиги маълум бўлган ва ундан жезл, радиоалоқа воситаси, ҳуштак, ЙҲХБ ходимининг қалбаки кўкрак нишони ва қалбаки маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомалари расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.А.Рузматовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади