22:00 / 22.01.2018
6 236

Қадоқланган шарбатлар ҳақида билиш лозим бўлган маълумотлар

Қадоқланган шарбатлар ҳақида билиш лозим бўлган маълумотлар
Барчамиз кундалик ҳаётимизда турли номдаги қадоқланган шарбатларни ичамиз. Айниқса, туғилган кун, байрам тантаналарида у дастурхонимизнинг энг муҳим ичимлигига айланган, десак, адашмаймиз. Хўш, мазкур шарбатлар ҳақида нималарни билишимиз керак? Марҳамат, танишинг.

Бизнинг фикримизча: янги шарбатларни оч қоринга ичиб бўлмайди, акс ҳолда ошқозон бузилади.

Аслида: янги сиқилган шарбат ҳам бошқа ичимликлардан фарқ қилмайди. У хоҳ қадоқланган шарбат бўлсин, хоҳ кисель. Шарбат оч қоринга ичилганда ошқозон кислотаси ишлаб чиқариш яхшиланади, шу боис, уни аввал ичиб, сўнг овқатланган маъқул. Ошқозон касалликларига учраган инсонларга эса шарбатлар, айнисқа, ананасли, апельсинли шарбатлар ножўя таъсир кўрсатади.

Бизнинг фикримизча: болаларга мўлжалланган қадоқдаги шарбатлар, одатдагиларидан анча яхши, унинг таркибида шакар кам бўлади.

Аслида: «Болалар учун мўлжалланган» шарбатларнинг маркетинг хусусиятлари кўпроқ. Ундаги шакар таркибига келсак, одатдагилари билан бир хил миқдорда бўлади.

Бизнинг фикримизча: қадоқланган шарбатларнинг ҳеч қандай фойдаси йўқ.

Аслида:
қадоқланган шарбатлар қайта ишлаш жараёнида кўп миқдорда С витаминини йўқотади. Янги сиқилган шарбатларда эса миқдори кўп бўлади. Шу боис унинг фойдаси унчалик йўқ. Жуда ҳам озғин ёки катта жисмоний куч сарфлайдиган инсонлар учун қадоқланган шарбатлар яхши натижа беради. Бошқалар учун бундай шарбатлар қонда шакар миқдорининг ва танадаги ёғ қатламининг кўпайишига олиб келади.

Бизнинг фикримизча:
шиша идишдаги шарбат қадоқланганларига қараганда зарарли эмас.

Аслида: шарбат ундаги шакар миқдори сабаб зарарли. Шу боис, унинг қандай идишда экани аҳамиятсиз. Қолаверса, қадоқдаги шарбатлар қолганларига қараганда узоқ сақланади.

Хулоса қилиб айтганда, янги ёки қадоқланган шарбатми, иккиси ҳам яхши танлов. У мевалардан тайёрланади ва витаминларга бойдир. Шунинг учун соғлиғимиз учун уларнинг фақатгина фойдаси бор.

Манба: xabar.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қадоқланган шарбатлар ҳақида билиш лозим бўлган маълумотлар