KUN.UZ таҳририяти Сирдарё вилоятига ташриф буюриб, вилоят ҳокими Ғофур Мирзаев билан очиқ мулоқот ўтказди. Ҳоким коррупция билан кураш, бу борадаги муаммолар ҳақида ҳам гапирди.
“Коррупция ҳар қандай мамлакатда бор. Буни тугатиш учун, биринчи навбатда, ҳалоллик, поклик керак. Раҳбарни чиритадиган, унга ишончсизлик пайдо қиладиган нарса – порахўрлик. Коррупцияни юз фоизга йўқотишга ҳаракат қилаверамиз, лекин буни ҳақиқатан ҳам йўқотиш учун шаффофлик бўлиши керак. Ҳар бир раҳбар ҳеч нарсани яширмаслиги лозим. Биринчи навбатда, ўзимиздан бошлашимиз зарур. Мен ҳаётимда исботлаганман – ойликка яшаса бўлади! Ҳамма жойда ҳам қийинчилик бор, лекин енгиб ўтишни билиш керак. Тўғри, ўғлингиз ўртоғига ўхшаб яхши костюм, яхши оёқ кийими кийишни истайди, аммо уни тийиб турадиган нарса – оиладаги вазият, тарбия.
Мен яширмайман – уйдан телефон бўлади: “Дадаси, бугун пайшанба, ош дамлаш керак эди, гўшт йўқ”, дейди. Нима дейиш керак шунда?! Тухум борми? Бўлса, иккитасини босиб тураверинг, эртага гўшт бўлади. Оилани ҳам шунга кўниктириш, тийиб туриш керак. Нафсни тийиш деган нарсани оилада ҳам ўргатиш керак. Масалан, менинг ўзим шу ердаги оддий ошхонада овқатланаман, лекин ҳар ойда пулини тўлайман. Далага чиққанда эса, ҳар доим ҳам овқат термосим, ҳам қўл термосим ёнимда. Мен бир йилдан ортиқ ишлаяпман, шу пайтгача бирор туманда овқат емаганман.
Коррупцияни йўқотиш учун раҳбарнинг ўзи намуна бўлиши керак. Ўзингиз тозамисиз, атрофингиз, ўринбосарлар ҳам шунга қараб кетади. Албатта, Сирдарёда бир йилда шунчага камайди бу ҳолат демоқчи эмасман. Лекин тизимни қаттиқ ушласангиз, ҳаммаси яхшиланади”, - деди ҳоким.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар