22:50 / 26.01.2018
11 349

Уй-жойни "прописка"сиз расмийлаштириш амалда қачондан бошланади?

Уй-жойни "прописка"сиз расмийлаштириш амалда қачондан бошланади?
«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискаси бўлмаган фуқаролар иккиламчи бозорда кўчмас мулк харид қилиш имкониятига эга бўлди.

Кўпчилик бу янгиликни эшитиши билан уй-жой кадастр ҳужжатлари билан нотариуслар ҳузурига ошиқмоқда. Айнан шу масала бўйича телефон қўнғироқларининг ҳам охири кўринмаяпти. Одамлар Давлат дастури тасдиқланиши билан бировнинг номида бўлган уйини ўз номига ўтказишга ёки ўз номига уй-жой сотиб олиш билан боғлиқ нотариал ҳаракатларни амалга ошириш бошланиши ҳақида сўрашмоқда.

Хўш, Тошкентда уй-жойни пропискасиз расмийлаштириш тартиби қачон ишга тушади?

— Давлат дастури йил давомида амалга ошириладиган амалий ишлар, қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар акс эттирилган йирик ҳужжатдир, — дейди Адлия вазирлиги қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи Худоёр Мелиев ЎзАга берган интервьюсида.

— Давлат дастурининг 56-бандида кўрсатилган фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш мақсадида доимий ва вақтинча рўйхатга қўйиш (ҳисобга олиш) тартибини соддалаштиришга оид ишлар бўйича Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари масъул қилиб белгиланган.

Мазкур банд бўйича 2018 йил 20 мартгача норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилади. Бу лойиҳалар жорий йилда амалга ошириладиган ишларга оид Давлат дастурида белгилангани учун ҳам шу йилнинг ўзида қабул қилиниши мумкин. Мазкур ҳужжатлар кучга кирганидан кейин амалий ишларга киришилади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Уй-жойни "прописка"сиз расмийлаштириш амалда қачондан бошланади?