06:33 / 27.01.2018
9 668

Андижондан Бухорога бориб қимор ўйнайдиганлар гуруҳи фош этилди

Андижондан Бухорога бориб қимор ўйнайдиганлар гуруҳи фош этилди
Бухоро вилояти ИИБнинг маълум қилишича, “қиморхона” ташкил этган бир гуруҳ шахсларни қўлга олинган ҳамда уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.

Бухоро шаҳар Афросиёб кўчасида, собиқ Жондор автотураргоҳи олдида жойлашган рақамсиз уйда, 1979 йилда Бухоро шаҳрида туғилган, Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро Амонов Амон Фармонович таваккалчиликка асосланган қимор ўйинини ташкил қилиб, мазкур хонага қимор ўйнаш учун ўзининг танишларини жалб қилган.

ИИБ томонидан ўтказилган тадбирда, 1971 йилда Вобкент туманида туғилган, муқаддам гиёҳвандлик билан боғлиқ бўлган жиноятни содир этганлиги учун судланган, Вобкент тумани, Харгўш МФЙда яшовчи Ҳасанов Умаржон Сайфуллаевич ҳамда 1974 йилда Бухоро шаҳрида туғилган, муқаддам судланган, Бухоро шаҳар Кунжиқалъа кўчаси, 12-хонадонда яшовчи Давлатов Бобир Равшан ўғли мазкур хонадонга қимор ўйнаш учун келганлиги аниқланган.

Шунингдек, Андижон вилоятида яшовчи фуқаролар, 1992 йилда туғилган, Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Охунбобоев МФЙда яшовчи Ахмедов Давронбек Мадиёр ўғли ва 1991 йилда туғилган, Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Сарой 2 МФЙда яшовчи Ҳамроев Бекзод Бобуржон ўғилларини чақириб қимор ўйнаётган вақтларида ҳудудий профилактика инспектори ва тезкор ходимлар томонидан ушланганлар.

Улардан далилий ашё сифатида 2 пачка карта, 2 миллион сўмга яқин пуллар ва 150 АҚШ доллари тегишли тартибда холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.

Юқорида номлари қайд этилган фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 191-моддаси 1-қисми билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиниши учун суд органларига тақдим қилинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижондан Бухорога бориб қимор ўйнайдиганлар гуруҳи фош этилди