10:20 / 27.01.2018
8 269

Йўл-патруль ва патруль-пост хизмати ходимлари видеокамералар билан таъминланади

Йўл-патруль ва патруль-пост хизмати ходимлари видеокамералар билан таъминланади
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этиладиган порахўрлик ва бошқа суиистеъмолликларни олдини олиш бўйича амалий чора-тадбирлар 2018-йил учун давлат дастуридан ўрин олган, деб хабар берди «Xabar.uz».

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан имзоланган «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили» давлат дастурида Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига жорий йилнинг 20 сентябрига қадар жамоат хавфсизлигини таъминлашда ички ишлар органлари фаолиятига очиқлик ва шаффофлик механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш топширилган.

Хусусан, йўл-патруль ва патруль-пост хизматининг барча ходимлари улар томонидан ўз хизмат вазифалари бажарилишининг бориши, айниқса, фуқаролар билан мулоқот қилиш жараёнини қайд этиш имконини берувчи видеокамералар билан таъминланиши керак. Бу порахўрлик ва бошқа суиистеъмолликларни олдини олишга хизмат қилади.

Ушбу ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 2018 йил 23 январда кучга кирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Йўл-патруль ва патруль-пост хизмати ходимлари видеокамералар билан таъминланади