
Бугун, 27 январь куни тонг соат саккизларларда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги уйлардан бирида содир бўлган ёнғин қўшни хонадонларга ҳам тарқалган. Ёнғин оқибатида 68 ёшли фуқаро жабрланди, «Cobalt» русумли автомобил ёниб кетди, деб хабар бермоқда «Sputnik» нашри.
Хабарда қайд этилишича, ёнғин «Анорзор» маҳалласидаги 36 хонадондан чиққан. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига соат 8:11 да етиб келишган. Соат 08:35 да ёнғин тарқалиши чекланган ва соат 09:18 да бутунлай ўчирилган.
Умумий ҳисобда 250 кв.метр майдон ёниб кетган. Ёнғин чиққан уйдан ташқари қўшни 34 ва 38 уйларнинг томининг зарар кўрган.
Айни дамда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар