07:32 / 29.01.2018
7 926

Фарғона вилоят ҳокими Facebook’да ўзига бошқа аккаунт очишга мажбур бўлди

Фарғона вилоят ҳокими Facebook’да ўзига бошқа аккаунт очишга мажбур бўлди
Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев 2018 йил 25 январ куни Facebookда янги саҳифа очди.
Янги саҳифа очилишига ҳокимнинг 2018 йил 23 январ куни ўзи ўтқазган селектор йиғилишда Ақтўбе қурбонлари ва Тошлоқ тумани аҳолисини «ҳаромилар» ва бошка ёмон сўзлар билан ҳақорат қилгани сабаб бўлиши мумкин.

Биринчи Fayzbog.UZнинг «Ҳароми» мақоласида, кейин KUN.UZнинг «Ҳоким фуқароларнинг конституцион ҳуқуқларини чеклаб, уларнинг Ҳажга ва Россияга боришини тақиқлади» номли мақолада ва кейинчалик бошқа қатор маҳаллий ва хорижий ахборот воситаларида эълон қилинган аудиоёзув ҳали ҳамон жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлиб келмоқда.

Шуҳрат Ғаниевнинг Facebokдаги эски саҳифаси деворида фуқаролар томонидан ҳоким номига ёзилган кескин баёнотларни кўриш мумкин.
Янги саҳифадаги ҳоким дўстлари рўйхати ичида унинг ҳаракатларини оқлашга уринган журналист — Гулбаҳор Саид Ғани, ва «Ферганская правда» газетасининг расмий саҳифаси ҳам бор.

P.S. Фаргона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Ақтўбе қурбонлари ва Тошлоқ тумани аҳолисини сўкканлигини тан олмасдан келмоқда ва ҳеч кимдан узр сўрамаслигини ҳам маълум қилган.
Мирзо Субҳанов


Манба: fayzbog.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғона вилоят ҳокими Facebook’да ўзига бошқа аккаунт очишга мажбур бўлди