23:00 / 30.01.2018
8 367

Андижонлик 23 ёшли йигит милиция бўлимидаги терговдан сўнг ўз жонига қасд қилди…

Андижонлик 23 ёшли йигит милиция бўлимидаги терговдан сўнг ўз жонига қасд қилди…
Воқеа 2018 йил 22 январ куни Андижонда содир бўлган. 23 ёшли Абдураҳим Сатторов ички ишлар бўлимида давом этган 5 соатлик тергов жараёнидан кейин ўз жонига қасд қилган. Шу мақсадда 100 дона димедрол, 10 дона Энам дори воситасини бир вақтнинг ўзида ичган.

Вилоят тез тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослашган шифохона врачлари ҳарқалай Абдураҳимнинг ҳаётини сақлаб қолишди. Бироқ унинг оёқ-қўл ва яна танадаги муҳим аъзолари ишламай қолган, ҳеч кимни танимас даражага етган.

Абдураҳимнинг акаси Абдурашид айтадики, терговчи Ғайратбек Исманов Абдураҳимга руҳий босим ўтказган. Шу нарса йигитни ўз жонига қасд қилишга ундаган.

Лекин Андижон шаҳар ички ишлар бошқармаси терговчиси Ғайратбек Исманов бу айбловларни қатъиян рад этди.

— Бизда гумондорга босим ўтказиш, қийнаш, тан жароҳатлари етказиш тақиқланган, — деди у. — Президентимиз ҳам биз ҳуқуқшунослардан худди шуни талаб қилмоқда. Биз ҳеч кимнинг фуқаролик ҳуқуқларини поймол қилмаймиз ва поймол қилмоқчи ҳам эмасмиз…

Абдураҳим Сатторовнинг қариндошлари айтдики, у 2017 йили уйланган. Тўйдан кейин моддий аҳволи ёмонлашиб қолиши сабабли танишларнинг биридан 700 доллар, бошқасидан 11 миллион сўм қарз олган. Абдураҳимнинг шахсан республикамиз президенти Шавкат Мирзиёевга ёзган ўлимолди мактубида терговчи Ғайратбек Исманов унга қўнғироқ қилиб, устидан фуқаролар шикоят қилгани, шундан келиб чиқиб у фирибгарликда айбланаётганини баён этгани ҳақида сўз боради.

Андижон вилоят ички ишлар бошқармасидагилар вилоят прокуратураси Абдураҳимнинг иши бўйича алоҳида ҳаракатлар бошлаганини маълум қилди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонлик 23 ёшли йигит милиция бўлимидаги терговдан сўнг ўз жонига қасд қилди…