07:31 / 31.01.2018
12 718

Гўшт ва гўшт маҳсулотлари хавфсизлигига ягона талаблар қабул қилинди

Гўшт ва гўшт маҳсулотлари хавфсизлигига ягона талаблар қабул қилинди
“Ўзстандарт” агентлиги томонидан маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, “Гўшт ва гўшт маҳсулотлари хавфсизлиги” тўғрисида Умумий техник регламент қабул қилинди.

Ушбу техник регламент гўшт ҳамда гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, қадоқлаш ва тамғалаш, транспортда ташиш, сотиш ҳамда йўқ қилиш бўйича ягона хавфсизлик талаблари ўрнатилишини таъминлайди.

Техник регламент колбаса маҳсулотлари, музлатилган гўшт, парранда гўшти ва гўшт маҳсулотлари, гўшт консервалари ва бошқа 140 турдаги гўшт ва гўшт маҳсулотларини қамраб олади.

Ушбу техник регламент расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўн саккиз ой ўтгач кучга киради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гўшт ва гўшт маҳсулотлари хавфсизлигига ягона талаблар қабул қилинди