12:23 / 31.01.2018
8 512

Андижонда туғилган тўрт эгизакка исмлар қўйилиб, совғалар берилди

Андижонда туғилган тўрт эгизакка исмлар қўйилиб, совғалар берилди
Андижон вилоят Перинатал маркази бош шифокори тўрт эгиз фарзандни дунёга келтирган онанинг соғлиги қониқарли ҳолатдалиги, чақалоқларнинг сутка давомида тажрибали мутахассислар назоратида эканлигини билдирди, деб ёзади «Kun.uz».

30 январь куни Андижон вилоят адлия бошқармаси ва Олтинкўл туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими эгизакларга Султонбоев Муҳаммадсодиқ, Султонбоев Муҳаммадсолиҳ, Султонбоев Муҳаммадисҳоқ ва Султонбоев Муҳаммадсафо исмлари билан туғилганлик гувоҳномаси ва эсдалик совғалар тантанали равишда топширилди.

Олтинкўл туман ҳокими Бахтимурод Каримов ва туман мутасаддилари чақалоқларнинг ота-оналарига энг керакли бўлган анжомлар ва уй-рўзғор буюмларини совға қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда туғилган тўрт эгизакка исмлар қўйилиб, совғалар берилди