23:39 / 31.01.2018
6 547

Шавкат Мирзиёев прокурорларнинг асосий вазифаларини санади

Шавкат Мирзиёев прокурорларнинг асосий вазифаларини санади
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бугун, 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, бугун, 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг кенгайтирилган йиғилиши ҳам бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Йиғилишда мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ва ўзгаришлар жараёнида прокуратура органлари томонидан қилинаётган ишлар ва улар олдида турган вазифалар муҳокама қилинди.

Давлат раҳбари прокуратура органлари олдида турган устувор вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Прокуратура органлари ходимлари ислоҳотларни самарали амалга оширишда ўзларининг бор салоҳияти, билим ва тажрибасини сафарбар этиши зарурлиги таъкидланди. Қабул қилинаётган қонун, фармон ва қарорларнинг амалий ижросини сўзсиз таъминлаш прокуратуранинг энг муҳим ва долзарб вазифасига айланмоғи лозим.

Йиғилиш иштирокчиларининг эътибори фаровон ҳаётимиз асоси бўлган тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хорижий инвесторларнинг мамлакатимизда эркин фаолият юритиши учун шароитлар яратиш прокуратура органлари томонидан кафолатланиши зарурлигига қаратилди.

Прокурорларнинг секторлар раҳбари сифатидаги фаолиятида энг муҳим вазифаларидан бири одамлар ҳаётида ижобий ўзгаришларга эришиш мақсадида ҳудудларни ривожлантиришга кўмаклашишдир.

Давлат бошқарувини халқ манфаатларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш прокуратура органларининг жамиятда қонун устуворлигини таъминлашдаги ролини кучайтиришни тақозо этмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев йиғилишни якунлар экан, прокуратура ходимлари юқори касбий малака ва юксак инсоний фазилатлари билан давлат органлари хизматчиларига ўрнак бўлиши, ҳамиша адолат ва қонунийлик ҳимоясида туриши лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ Президентнинг Давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган Отабек Муродов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори этиб тайинланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев прокурорларнинг асосий вазифаларини санади