Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида учувчисиз учиш қурилмаларидан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш чоралари тўғрисида” 2014 йил 26 ноябрдаги 322-сонли қарорига мувофиқ, республикамиз ҳудудига 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб учувчисиз учиш қурилмаларини олиб кирилиши тақиқланган.
Аммо, айрим фуқаролар томонидан видеотасвирга тушириш учун мўлжалланган камерали учувчисиз учиш аппаратларини (дрон) олиб келиш ҳолатлари кузатилмоқда, деб хабар берди Андижон вилояти Божхона бошқармаси ахборот хизмати.
Яқинда Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона комплекси ходимлари томонидан Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига кириб келган фуқаро М.Махмудбеков белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда, ушбу фуқаро ноқонуний равишда учувчисиз учиш аппаратини олиб келаётганлиги аниқланди.
У ўзи билан олиб келаётган ушбу ускунани йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатмаган ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмаган бўлсада, замонавий рентген аппаратларидаги тасвирлар унинг қўл юклари орасида дрон яширилганини ошкор этди.
Ҳозирда мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан маъмурий иш юритилиб, суд органлари томонидан кўриб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳафтада Давлат божхона қўмитаси Хоразм вилояти божхона бошқармаси ҳам Урганч халқаро аэропортида учувчисиз учиш аппарати олиб кирилишининг олди олинганлиги ҳақидаги хабарларни тарқатган эди.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас