14:39 / 01.02.2018
6 897

Тошкентда қурилаётган ер усти метро ҳалқаси қайси туманлар ҳудудидан ўтади?

Тошкентда қурилаётган ер усти метро ҳалқаси қайси туманлар ҳудудидан ўтади?
Айни дақиқаларда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Тошкент метрополитени» УК раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Анжуманда маълум қилинишича, пойтахтимизда узунлиги 51,1 километр бўлган ер усти метро ҳалқа йўли қурилиши давом этмоқда. Ушбу йўналиш бўйича поездларнинг ўртача ҳаракат тезлиги 60 километрга етади, халқа бўйлаб йўлни босиб ўтиш вақти 1 соату 10 дақиқа этиб белгиланган.

Дастлабки босқичда Тошкент метрополитенининг «Дўстлик» бекатидан Қўйлиқ бозоригача бўлган 8 бекатдан иборат қисми қурилади. Кейинчалик у «Олмазор», «Беруний», «Бодомзор» ҳамда «Тузель» бекатлари орқали яна «Дўстлик» бекатига туташтирилиб, яхлит метро ҳалқасини ташкил этади. Мазкур метро йўли Яшнобод, Учтепа, Олмазор, Юнусобод, Чилонзор ва Сергели туманлари ҳудудидан ўтади.

Айни пайтда бу ерда 47,5 минг куб метр тупроқ ишлари бажарилди. 175 та эстакада таянч устунларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари олинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда қурилаётган ер усти метро ҳалқаси қайси туманлар ҳудудидан ўтади?