1 февраль куни Халқаро пресс-клубда Хитойда ўтган 23 ёшгача ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати қаҳрамонлари - бош мураббий Равшан Ҳайдаров, жамоа сардори Забиҳилло Ўринбоев, футболчилар Рустам Ашурматов, Жавоҳир Сиддиқов ва Андрей Сидоров иштирокида «Ўзбекистон футболи: янги марра, вазифа ва муаммоларнинг реал таҳлили» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатининг асосий мавзуси Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё майдонларида қўлга киритган муваффақиятли юриши бўлди. Давра суҳбати давомида ютуқлар билан биргаликда муаммолар ҳам муҳокама қилинди. Журналистлар ўзбек футболидаги муаммоли ҳолатлар, ечимини топиши керак бўлган масалаларда саволлар беришди.
Халқаро пресс-клуб раҳбари Шерзодхон Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг футбол ҳақида гапирган гапларини ёдга олиб, давлат раҳбарининг миллионлар ўйинига қараётган эътиборига алоҳида тўхталди.
Шерзодхон Қудратхўжаев / Фото Халқаро Пресс-клуб
«Мана ёш футболчиларнинг ютуқлари муносиб баҳоланиб, президентимиз Шавкат Мирзиёев уларнинг ҳар бирига биттадан Chevrolet Malibu автомобили совға қилди. Бизда Malibu’ни вазирлар хизмат машинаси сифатида минади. Бу президентимиз футболчиларни вазирларга тенглаштирди деганидир. Бу катта ишонч ва масъулият», - дея гапириб ўтди Қудратхўжаев.
Қайд этиш керакки, Халқаро пресс-клубнинг ушбу давра суҳбати тўғридан-тўғри эфирда узатилиб, онлайн тарзда тақдим этилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»