16:35 / 02.02.2018
10 235

2018 йилда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг миқдори қанча?

2018 йилда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг миқдори қанча?
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқишда энг кам ойлик иш ҳақининг йил бошидаги миқдори (2018 йил 1 январ ҳолатига 172,240 сўм)дан келиб чиқиб ҳисобланади ва энг кам ойлик иш ҳақи миқдори ўзгарган тақдирда ҳам ўзгармайди, деб хабар беради ЎзА.

2018 йил учун тасдиқланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Давлат бюджети параметрларига мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи:

энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан 5 бараваригача бўлган даромаддан 7,5 фоиз миқдорда;

энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача бўлган даромаддан 16,5 фоиз миқдорда;

энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан юқори даромаддан 22,5 фоиз миқдорда ундирилади.

Энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваригача яъни, 172,240 сўмгача бўлган даромадлар солиққа тортилмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2018 йилда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг миқдори қанча?