date
views 5 191

Овчи ўзи уриб туширган ўрдакдан “қасосга учради”

Овчи ўзи уриб туширган ўрдакдан “қасосга учради”
АҚШнинг Мэриленд штатида яшовчи эркак бошига ўлик ўрдак тушгандан кейин шифохонага етказилди, деб хабар бермоқда Кун нашри.

Нашр маълумотларига кўра, воқеа эркак ов қилаётган вақтда юз берган. 51 ёшли эркак ўрдакни ўққа тутгандан кейин жонсиз қуш тўғри унинг бошига тушган. Натижада овчи ҳушини йўқотиб, боши ва юзидан жароҳат олган ва иккита тишидан айрилган. У яқин орадаги шифохонага етказилган.

Маълум қилинишича, айни вақтда эркакнинг аҳволи барқарор.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Овчи ўзи уриб туширган ўрдакдан “қасосга учради”