Испаниядаги етакчи таҳлил марказлардан бири – Барселона Халқаро алоқалар маркази 2017 йилда халқаро муносабатларда фаол бўлган таниқли шахслар рўйхатини тузиб чиқди.
Бунда 40 кишининг номи эълон қилинди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ушбу рўйхатдан ўрин олди.
Таҳлил марказининг маълум қилишича, Ўзбекистон раҳбарининг мамлакат Президенти лавозимига сайланиши кўпчилик кутмаган ҳодиса бўлиб, мамлакатга некбинлик ва янги муҳитни олиб келган.
Шунингдек, Таҳлил маркази буни қуйидагилар билан белгиланишини изоҳлади:
- Бугун Ўзбекистон мамлакатда очиқ сиёсат олиб бораётган Шавкат Мирзиёев бошқаруви остида ўзбек халқи учун некбин туйғу бўла олган ўзига хос баҳорни бошдан кечирмоқда;
- Ўнлаб сиёсий маҳбуслар озод қилинди;
- 2700 нафар маҳбус афв этилди;
- Кўплаб кишилар махсус хизматларнинг қора рўйхатидан чиқарилди;
- Сўз эркинлиги натижасида матбуот барча соҳани батафсил ёритиш ва таҳлил қилиш имконига эга бўлди;
- Айниқса, қўшни мамлакатлар билан алоқаларнинг ривожлантирилгани мамлакат фуқаролари учун катта енгилликлар берди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2016 йилда ҳам Барселона Халқаро алоқалар маркази томонидан тузилган рўйхатга киритилган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда