
3 февраль куни Самарқанд вилояти ЙҲХБ ходимлари Панжакент кўчасида спиртли ичимликлар ичиб автомашина бошқараётган ҳайдовчиларни аниқлаш борасида тадбир ўтказди.
Ушбу рейд соат тахминан 22:50 да ўтказилган. ЙҲХБ инспектори “Cobalt” автомашинасини тўхтатганда, ҳайдовчи буйруққа бўйсунмасдан инспекторни ва шу атрофда бўлган фуқароларни уриб юбориб, қочиб кетишга ҳаракат қилган.
Эслатиб ўтамиз, ЙҲХ ходимларини ҳайдовчилар томонидан уриб кетилиш ҳолатлари, уч кунда уч мартани ташкил қилмоқда.
Жумладан, аввал Хивада бу ҳолат рўй берган бўлса, кейинчалик Бухорода ҳам ҳайдовчи Йўл ҳаракати нозирини уриб кетгани қайд этилди.
[media=https://youtu.be/UJ8wVhqpzjw] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар