Интернет тармоғидаги йирик гуруҳларда бир неча ҳафта давомида ички ишлар идораларининг фоҳишалик билан қўлга тушган аёллар ва маст ҳайдовчиларининг суратларини эълон қилинишига ҳаққи бор-йўқлиги қизғин муҳокама этилмоқда, деб ёзади Sputnik нашри.
Ўтган йилнинг декабр ойидан бошлаб, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ўзининг расмий сайтида маст ҳолатда машина бошқариб қўлга тушган ҳайдовчиларнинг фотосуратларини эълон қилишни бошлади. Ўтган ҳафтада илк бор фоҳишалик билан шуғулланган аёлларнинг фотосуратлари ҳам эълон қилинди.
Тошкент ИИББ бош бошқармаси вакиллари нима учун бундан чораларни кўраётганлиги ва уларни амалга ошириш оқибатида жиноятчилик сонини камайишига қандай таъсир кўрсатганлигини маълум қилишди.
"Сўнгги вақтларда фоҳишалик билан шуғулланган аёлларнинг фото суратларни чоп этишни бошладик. Нима учун бундай қилдик? Чунки ушбу аёллар ўзлари махсус сайтларда бемалол ўзларининг фотосуратларини, телефон рақамларини, бадан ўлчамлари, ўзларини ва хизматларини реклама қилишмоқда", — деб таъкидлади ИИББ бошлиқ ўринбосари Дониёр Тошхўжаев.
Унинг сўзларига кўра, ҳуқуқ тартибот органлари томонидан бундай чоралар фақатгина қўлга олинган аёллар ва уларнинг фаолиятлари ҳақида маълумотлар батафсил текшириб чиқилгандан сўнг амалга оширилди. Қўлга олинган шахслар кимдир судга арз қилмоқчи бўлса, албатта буни қилишлари мумкин. Суд жараёнида ИИББ ўз ҳатти-ҳаракатларини тушунтириб беради.
"Биз ҳаммасини тўғри қилаяпмиз, чунки бу каби ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси билан шуғулланишимиз керак. Бу маст ҳолда машина бошқарган ҳайловчиларни суратларини чоп этиш масаласига ҳам тааллуқли. Бир ойдан кейин бўлмаса ҳам, бир йил ичида албатта бунинг натижаси бўлади. Аслини олганда маст ҳолда машина бошқарган ҳайдовчилар сони камаймоқда", — деб қўшимча қилди ИИББ бошлиқ ўринбосари. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда