Ўзбекистонда гўшт-сут маҳсулотлари нархларини бир меъёрда ушлаб туриш мақсадида ёғ-мой корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган чорва озуқасини биржа савдолари орқали, биринчи навбатда, бозорларга арзон нархларда гўшт етказиб берган фермер ва деҳқон хўжаликларига ажратиш тартиби жорий этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги масъуллари ЎзАга маълум қилди.
Қорақўлчилик хўжаликларига ҳам куз-қиш мавсумида омухта ем маҳсулотлари биржа савдолари орқали имтиёзли нархларда етказиб берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 январдаги “Ёғ-мой тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғриси”даги қарорига мувофиқ, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб техник пахта чигити истисно тариқасида ўсимлик мойи ишлаб чиқарадиган, замон талабларига жавоб берадиган технологияларга ва юқори малакали мутахассисларга эга бўлган корхоналарга биржа савдолари орқали сотилмоқда.
Бу, биринчи навбатда, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар сифатини ва хавфсизлигини таъминлаш имконини беради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди