Бир тоифа бор – қўнғироқ қилади, нимадир сабаб билан кўтара олмасанг, узлуксиз қилаверади, қилаверади. Шу одам банддир, мажлисдадир, шифохона ёки жанозададир, намоз ўқиётгандир, рулдадир, қўпол бўлса-да, ҳожатхонададир, деган фикр хаёлига ҳам келмайди.
Бир куни икки ракаат намоз ўқигунимча бир киши телефонимга етти марта қўнғироқ қилди. Намозни тугатганимдан сўнг қўнғироғига жавоб бериб, «Ҳа ака, қаер ёняпти?» — десам, савол мазмунига ҳам фаросати етмай: «Нимага унақа дейсиз?» — деб сўради. Тушунтирганимдан кейин ҳам «Кўтармаганингиздан кейин қилдим-да?» — дейди яна. Энг алам қиларлиси, шунча марта қўнғироқ қилишига сабаб бўлган масаласи жуда арзимас.
Янада қизиғи, баъзида ким биландир гаплашаётган бўлсангиз иккинчи линиядан қўнғироқ келаверади, келаверади...
Айримлар қўнғироқ қилади, нимадир сабаб билан жавоб бера олмасанг, кейинчалик боғланганингда «Нега телефонни кўтармайсан?!» — дея иддао ҳам қилади. Шу ўринда бир савол туғилади: телефон меникими, сеникими? Агар у сеники бўлса, ўзинг бемалол гаплашавер, агар у меники бўлса, мен уни ўзим хоҳлагандай, ўзим хоҳлаган пайтда ишлатишимга монелик қилма!
Адашмасам, динимиз одобида бир эшикни тақиллатсанг-у очишмаса, икки ракаат намоз ўқилгунча кейинги тақиллатишга сабр қил, деган жойи бор. Назаримда, телефонда ҳам шу одоб амал қилиши керак.
Қолаверса, жамоат транспортида, йиғилишларда, умуман кўпчилик орасида бемалол баланд овоз билан шахсий масалаларини гаплашаверадиганлар, телефонидаги видеолавҳалару қўшиқларни варанглатиб қўйиб оладиганлар ҳам борки, уларни кузататуриб, мобил алоқа маданиятимизни салбий баҳо билан кўриб чиқадиган вақт аллақачон келганини англаб етамиз.
Бугун ҳар биримизда уяли алоқа воситаси бор, усиз энди ҳаётимизни тасаввур қила олмас даражага етдик. Шундай экан ҳаётимизнинг бир қисмига айланган бу воситадан фойдаланишда ўзимизга ташқаридан баҳо беришимиз шарт.
Аброр Зоҳидов
Манба: xabar.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди