6 295
Мирзиёевнинг қадами: Ўзбекистонда минглаб одамлар махсус хизматларнинг «қора рўйхати»дан ўчирилди
Испаниянинг етакчи таҳлилий марказларидан бири — Барселона халқаро муносабатлар маркази (CIDOB) 2017 йилда халқаро вазиятга ўз таъсирини кўрсатган машҳур инсонлар ҳамда воқеаларнинг 40 банддан иборат рўйхатини эълон қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бу сафар ҳам ушбу рейтингдан жой олди. Бу ҳақда «Жаҳон» АА хабар берди.
Рўйхат тўпловчилар тақдим этган маълумотларда қайд этилишича, Ўзбекистон етакчиси мамлакат Президенти этиб сайланганидан сўнг «сифат жиҳатдан янги муҳит ва некбинлик бошлангани ҳамда буни кўпчилик кутмагани» муносабати билан эътибор қозонган. Рейтинг маълумотларида, жумладан, қуйидаги фикрлар ҳам қайд этилган:
«Бугун Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида «алоҳида баҳор»ни кечирмоқда. У ўз фаолиятининг биринчи куни давомидаёқ барча прогноз ва қолипларни синдиргани ҳолда мамлакатни очиқлик сари етаклаш жараёнининг ташаббускори бўлди. Бу жараённи ўзбек халқи аллақачон жиддий ҳис этмоқда. Ўнлаб сиёсий маҳбуслар озод қилинди, қарийб уч минг киши авф этилди, минглаб одамлар махсус хизматларнинг «қора рўйхати»дан ўчирилди, матбуот илгари тақиқланган мавзуларни кўтариб чиқа бошлади. Бундай чора-тадбирлар қўшни мамлакатлар билан муносабатларни яхшилаш бўйича дипломатик ташаббуслар билан биргаликда мамлакат ичкарисида ва унинг ташқарисида ҳам кўпчилик кутмаган некбинликни уйғотгани ҳолда Ўзбекистонда янги муҳитни яратди».
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 2016 йил якунлари бўйича ҳам Барселона халқаро муносабатлар маркази (CIDOB) рўйхатидан жой олган эди. Ўшандаёқ Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги Ўзбекистон ташқи сиёсатида янги тамойилларни кутиш мумкинлиги қайд этилган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди