Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
Депутатларнинг фикрига кўра, фуқароларнинг меҳнат қилиш ҳамда илгари судланган ёки яқин қариндошлари судланган шахснинг эркин иш танлаш ҳуқуқи қонунларда аниқ назарда тутилмаган ва амалиётда яқин қариндошларининг судланганлиги асосида шахсни ишга қабул қилишни рад этиш ҳоллари кузатилмоқда.
Хорижий мамлакатларнинг қонун ҳужжатларини ўрганиш шуни кўрсатдики, Франция, Латвия, АҚШ, Буюк Британия қонунларида турли белгиларига кўра камситиш, шу жумладан шахснинг судланганлиги асосида уни ишга қабул қилишни рад этиш тақиқланган.
Депутатларнинг таъкидлашича, Меҳнат кодексига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар давлат хизматига садоқатли, ташаббускор кадрларни жалб этишга, меҳнат қилиш ҳамда ишни эркин танлаш ҳуқуқи кафолатларининг кучайтирилишига хизмат қилади.
Мунозаралар якунларига кўра, биринчи ўқишда кўриб чиқилган қонун лойиҳаси маъқулланди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди