Навоий вилояти Кармана туманидаги 4-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Иброҳим Ғаффоров “Навоийлик ёш ғазалхонлар” танловида иштирок этиб, вилоят ҳокимлиги томонидан Spark автомобилини ютиб олди.
Бугун, 6 февраль куни Навоий вилоят ҳокимлиги, Республика Маънавият тарғибот маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Навоий давлат педагогика институти, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳамкорлигида “Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусидаги II анъанавий халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Халқаро анжуман доирасида ғазалхонлик танлови ташкил этилган. Унда 100 дан ортиқ вилоят ёшлари қатнашган. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг вилоят Сардорлар Кенгаши сардори Иброҳим Ғаффоров 1-ўринни кўлга киритиб Навоий вилоят ҳокими Қобул Турсунов томонидан Spark автомашинаси билан тақдирланди.
Халқаро анжуманда Туркия, Россия, Эрон, Авғонистон, Тожикистон, Қозоғистон, Озарбайжон ва Мўғилистон давлатларининг олимлари ҳамда ўзбек Академиклари Бахтиёр Назаров, Тўра Мирзаев, Наим Каримов ҳамда бир гуруҳ адабиётшунос олимлар қатнашди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади