Ўзбекистонда суд тизимида кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилди ва бу жараён давом этмоқда. Олий судда Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинганлигининг бир йиллиги муносабати билан ташкил этилган давра суҳбатида бу алоҳида қайд этилди, деб хабар беради ЎзА.
Олий суд раиси К.Комилов ва бошқалар Ҳаракатлар стратегияси асосида суд-ҳуқуқ тизимида тарихий ўзгаришлар амалга оширилганини таъкидлади. Бундан кўзланган асосий мақсад — суд ҳокимиятининг мустақиллигини мустаҳкамлаш орқали фуқароларнинг Конституцияда белгилаб қўйилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалда кафолатли таъминлашдир.
Биринчи марта Олий суд маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати ва вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарларда 207 маъмурий суд ташкил этилди. Шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоя қилишга қаратилган 85 иқтисодий суд фаолияти йўлга қўйилди.
Мамлакат тарихида илк бор судья лавозимига муддатсиз тайинлаш амалиёти жорий қилинди. Янги тайинланаётган судьялар тегишли ҳудуд жамоатчилиги, маҳалла фаоллари муҳокамасидан ўтказилмоқда. Фуқароларнинг ижобий фикри мавжуд бўлган тақдирдагина судьяликка номзодлар лавозимга тайинланмоқда.
Суд тизимидаги тарихий ўзгаришлар натижасида ўтган қисқа вақтда 262 нафар фуқарога нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди. Электрон судлов тизими кенгайтирилаётгани аҳолига яратилган катта қулайлик бўлмоқда.
Жорий йилда фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида жиноят ишини кўриб чиқишнинг тезкорлиги ва самарадорлигини ошириш, процессуал ҳужжатларни расмийлаштиришни соддалаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Жиноятни рўйхатга олиш ва тергов қилишдан то ҳукмни ижро этишгача бўлган жараённи ўз ичига олувчи «электрон жиноят иши» тизими босқичма-босқич жорий этилади.
Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш мақсадида тинтув ва телефон сўзлашувларини эшитишга санкция (рухсат) бериш ваколати прокуратурадан судга ўтказилади.
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини жиноят процессида жиноий тажовузлардан ҳимоя қилишнинг ишончли кафолатларини таъминлаш, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, қонуний манфаатлари чекланишига йўл қўймасликка қаратилган янги механизмлар амалиётга жорий этилади. Процессуал қонунчилик нормаларини бузган ҳолда олинган кўрсатувлар, эксперт хулосаси, ашёвий далиллар ҳамда бошқа материаллардан далил сифатида фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Шахсни ноқонуний ушлаб туриш, қамоққа олиш, жиноий жавобгарликка тортиш ёки ҳукм қилишга сабаб бўлган, ҳужжатлар ёки ашёларга била туриб ёлғон маълумотлар ва бошқа бузиб кўрсатилган фактларни киритиш, ҳақиқатга тўғри келмайдиган кўрсатма беришга мажбурлаш, иш бўйича ҳақиқий ҳолатларни бузиб кўрсатиш орқали далилларни қалбакилаштирганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилади.
Шунингдек, жиноят ҳақида ёлғон хабар ва ёлғон гувоҳлик берганлик учун жавобгарлик янада кучайтирилади.
Жиноят қонунчилигини янада либераллаштириш ва жиноят содир этган шахсларни жиноий таъқиб қилиш муддатларини мақбуллаштириш режалаштирилмоқда. Айрим жиноят таркибларини жиноят тоифасидан чиқариш, жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги муносабати билан жиноят учун жавобгарликдан озод қилиш муддатларини қисқартириш, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб 10 йил муддат ўтган бўлса, шахсни жавобгарликка тортиш мумкин эмаслигини белгиловчи қоидалар жорий этилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...