09:44 / 08.02.2018
7 703

Тошкентда 50.000 сўмлик қалбаки пулларни ясаш билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Тошкентда 50.000 сўмлик қалбаки пулларни ясаш билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди
2018 йилнинг февраль ойи бошларида Б.И., Ф.А., Д.К. ва Ш.И. ўзаро жиноий тил бириктириб, Ўзбекистон Республикасининг миллий пул бирлиги ҳисобланган “сўм” пулларни қалбакилаштиришни режалаштириб, 50.000 сўмлик купюралардан иборат бўлган жами 100 дона 5.000.000 сўм қалбаки пулларни ясаганлар ва мазкур пулларнинг 3.600.000 сўмини ноқонуний равишда ўзларининг эҳтиёжлари учун сарфлаб келганлар. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар қилди.

2018 йилнинг 7 февраль куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир жараёнида, Б.И., Ф.А., Д.К. ва Ш.И. Яшнобод тумани жойлашган дўконда аввалдан ясалган қалбаки пуллар эвазига маҳсулот харид қилмоқчи бўлганликлари аниқланиб, ушланганлар ва улардан 1.400.000 сўм миқдоридаги қалбаки пуллар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 176-моддаси 2-қисми “в” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўтказиш мақсадида қалбаки қимматли қоғозлар ясаш ва уларни ўтказиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.


Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 50.000 сўмлик қалбаки пулларни ясаш билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди