15:32 / 08.02.2018
6 579

Бодомзордаги ЙТҲда вафот этган аёлни уриб юборган ким эди: йигитми ё қиз?

Бодомзордаги ЙТҲда вафот этган аёлни уриб юборган ким эди: йигитми ё қиз?
“Qalampir.uz” интернет нашри орқали бир неча бор 2016 йилнинг 22 март куни соат тахминан 7:45 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Бодомзор кўчасида содир бўлган ЙТҲ ҳақида мақолалар, суриштирувлар эълон қилган эдик.

Ёдингизда бўлса, Captiva автомобили маҳалла кўчаларида катта тезликда ҳаракатланиб, ҳовлилар эшиги олдида қолдирилган Cobalt ва Spark автомобилларига жиддий зарар етказган эди. Бу ҳам етмагандек, ҳайдовчи йўл бўйида кетаётган 1977 йилда туғилган Насиба Қосимовани уриб юборади. Қаттиқ зарбдан Насиба Қосимова 15 метр нарига бориб тушади. Олган оғир жароҳатлари сабаб уч нафар фарзанднинг онаси Насиба Қосимова 25 март куни оламдан кўз юмади.

Номард ҳайдовчи ва унинг ёнида бўлганлар воқеа жойини тарк этади.

Ўшанда автомобиль ичидан Тошкент банк коллежи ўқувчиси Сотволдиева Мадинанинг ўқувчилик гувоҳномаси ва унга оид бошқа буюмлар топилади.

Хўш, терговнинг кейинги иши қандай кечди, айбдор қўлга олиндими? Воқеанинг тўлиқ тафсилотлари билан тез орада танишасиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бодомзордаги ЙТҲда вафот этган аёлни уриб юборган ким эди: йигитми ё қиз?