
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида 8 февраль куни соат 21.00 ларда фуқаро С.Ғ. (1997 йилда туғилган) уйи олдида «LION brend» русумли пневматик милтиғининг ичида ўқи йўқ деб ўйлаб тепкисини босган вақтида ўқ отилиб кетган ва таниши К.Т.нинг юзига теккан.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, жабрланувчи жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.
Айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар