21:13 / 09.02.2018
11 001

Ҳайдовчилар диққатига! Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиблари ўзгарди

Ҳайдовчилар диққатига! Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиблари ўзгарди
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун ундириладиган тўлов ставкаларига ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Унга кўра, тўловлар энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан фоизларда юридик шахслар учун ҳамда жисмоний шахслар учун алоҳида, транспорт воситасининг тоифасидан келиб чиқиб белгиланган.

Агар жисмоний шахсларга тегишли енгил (М 1 тоифадаги) автотранспорт воситалари тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказилса, мазкур тўлов Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан ундирилмайди. Бундай ҳолларда вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан белгиланадиган тўловлар ундирилади.

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан ундириладиган, жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситалари учун белгиланган тўлов 2019 йил 1 январга қадар амал қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳайдовчилар диққатига! Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиблари ўзгарди