10:23 / 10.02.2018
4 519

Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномалари берилиши вақтинчалик тўхтатилди

Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномалари берилиши вақтинчалик тўхтатилди
Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчилар Тошкентда янги ҳайдовчилик гувоҳномаларини ололмаётганлари ёки эскисини янгисига алмаштира олмаётганларини маълум қилишган. Баъзи фойдаланувчилар бу маълумотлар базаси ёки қурилманинг бузилиб қолгани билан боғланганини таъкидлашган.

Бироқ Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасида бу тахминлар рад этилди ва гувоҳномалар берилиши Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошқа ерга кўчиб ўтаётгани туфайли тўхтатилгани маълум қилинди.

“Кўчиб ўтиш якунланиши ва барча серверлар ишга тушиши билан биз паспортларни ҳам, ҳайдовчилик гувоҳномаларини ҳам беришни бошлаймиз”, деб айтган Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев матбуот анжуманида.

Бироқ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг кўчиб ўтиши якунланиши аниқ муддатлари бўйича аниқлик киритилмаган. Аввалроқ 11 февраль санаси айтилганди, бироқ 8 февралда ушбу жараён бироз чўзилиши мумкинлиги айтилган.

Айни вақтда янги турдаги ҳайдовчилик гувоҳномалари 4 та жойда: Файзободдаги Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Имтиҳон олиш ва қайд қилиш бўлими ҳамда Чилонзор, Юнусобод ва Сергели туманлараро имтиҳон олиш бўлимларида берилаётганди.

Янги турдаги ҳайдовчилик гувоҳномалари 10 йиллик муддатга берилмоқда. Амалдаги ҳайдовчилик гувоҳномаларининг янгисига алмаштирилиши 2017 йил 1 октябрдан 2018 йил 31 декабргача кўнгилли тарзда, 2019 йил 1 январдан 2020 йил 31 декабргача мажбурий тарзда амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномалари берилиши вақтинчалик тўхтатилди