
Тошкент йўлларида ДАН ходимлари ҳамда қоидабузар ҳайдовчи ўртасида юз берган навбатдаги кутилмаган ҳолат чиндан ҳам ҳайратланарли бўлди. Йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун ҳужжатлари олиб қўйилган ҳайдовчи ўзини автобус ғилдираклари остига ташлаган.
Тўхташга улгурган йўловчилар билан лиқ тўла автобус тагидаги қоидабузар ҳайдовчи ҳаётини хавф остига қўйиб бўлса-да, ДАН ходимидан ҳужжатларини қайтариб олишга уринган.
Ушбу ҳодисани воқеа жойидаги йўловчилардан бири суратга олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатган.
[media=https://youtu.be/j-fsj9AoSSU] “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар