18:02 / 13.02.2018
5 573

Андижонда 9 нафар “валютафуруш” қўлга олинди (видео)

Андижонда 9 нафар “валютафуруш” қўлга олинди (видео)
МХХнинг Андижон вилояти бошқармаси ҳамда Прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ўзаро ҳамкорликда ўтказган тадбир давомида, Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Қорасув шаҳридаги Марказий бозорда фуқаро Сайдулла Ғозиев “мижози”га 5500 АҚШ доллари 8260 сўм курс билан 45 млн. 430 минг сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди.

Шу каби яна бир ҳолат Андижон вилояти Избоскан туманида ҳам аниқланди. Тезкор тадбир натижасида фуқаролар Ҳотам ва Ҳаёт Обиджонов, Ҳожиакбар Янгибоев ҳамда Санжар Тешабоев олдиндан ўзаро тил бириктириб, харидорга ҳар бир АҚШ долларини 8250 сўмдан келишиб, 7800 АҚШ долларини 64 млн. 350 минг сўмга сотаётган вақтида қўлга олинган.

Олтинкўл туманида ҳам ноқонуний валюта савдоси аниқланган бўлиб, фуқаролар Умид Холмирзаев, Қозим Аҳроров, Абдусамад Эгамбердиев ва Азиз Усмоновлар харидорга 6 минг 600 АҚШ долларини 8250 сўмдан 54 млн. 450 минг сўмга сотаётган вақтида қўлга олиндилар.
[media=https://youtu.be/MKf5DElGKHw]

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда 9 нафар “валютафуруш” қўлга олинди (видео)